Давлат раҳбари аёлларни 8 март байрами билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро аёлларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Ҳурматли оналар!

Ҳурматли хонимлар!

Сизларни чин юракдан Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайман!

Азиз аёллар доимо оиланинг бешиги, қут-барака, ҳамжиҳатлик посбонидир. Сизлар ҳар бир инсоннинг ҳаётида қувончли ва ёрқин дақиқалар кўп бўлишига катта ҳисса қўшасизлар.

Юртимиз осмонини қора булутлар қоплаган дамларда ҳам бизнинг қадрли оналаримиз ва азиз аёлларимиз таслим бўлишмади ва миллат тақдирига даҳлдорлик ҳисси билан тинчлик учун курашишди. Машаҳҳатли меҳнати ва жасорати учун шарафланган аёлларнинг исмлари тарих солномаларига мангуга ёзилиб, абадий ёдга олинади.

Бизнинг суверен мамлакатимизда аёллар учун янги имкониятларга йўл очилди. Оила институтини, кўп болали оналар, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенгикни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Сизларнинг ижодий ва касбий маҳоратингизни ошириш учун барча шароитлар яратилган. Иқтидорли ва талабчан аёллар ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг турли соҳаларида катта муваффақиятларга эришишига умид қиламан.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!

Сўнгги хабарлар