Давлат раҳбари 1 сентябрь куни Қозоғистон халқига мурожаат қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига мурожаат қилади. Бу ҳақда Facebook саҳифасида Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

«Президентнинг Қозоғистон халқига анъанавий мурожаати 2020 йил 1 сентябрда парламентнинг навбатдаги сессиясининг очилишида ўқиб эшиттирилиши режалаштирилган.

Парламентнинг иккала палатасининг қўшма мажлисида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатни инқироздан кейинги даврда ривожлантиришнинг асосий мақсадлари тўғрисида сўзлайди. Мурожаатнинг асосий қисми иқтисодий ва ижтимоий масалаларга бағишланади», - деди Президентнинг матбуот котиби.

Сўнгги хабарлар