Давлат маслаҳатчиси: Қозоғистонда янги электорал цикл бошланди

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарининг Президент сайловини 20 ноябрга тайинлаш тўғрисидаги фармони янги сайлов циклининг бошланишини англатади. Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Telegram каналида сиёсий кампания ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб ёзади Kazinform.

«Президент сайловини ўтказиш ташаббуси яқин уч йилдаги сиёсий тикланиш йўналишига тўлиқ мос келади. Конституциявий ислоҳот ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янги, янада мувозанатли тартибини ўрнатди. Янги моделни ишга тушириш учун бутун сиёсий тизимни, жумладан, Президент, Парламент, Ҳукумат, маслихат каби давлатнинг ҳал қилувчи институтларини қайта ишга тушириш керак», - дейди Давлат маслаҳатчиси.

Шу билан бирга, экспертлар ва сиёсатчилар даврасида ҳам бўлажак сайлов кампанияси ҳақидаги муҳокамалар анчадан бери давом этаётгани таъкидланади. Қатор экспертлар эрта сайловлар ўтказиш зарурлиги ҳақида баҳорда айтган гапларига ишора қилмоқда.

«Ҳозирги сайловнинг ўзига хос хусусияти бўлажак сайловолди ташвиқоти тақвимининг дастлабки эълон қилинишидир. Қасим-Жомарт Тоқаев Президент сайлови тўғрисидаги тегишли фармонни имзолашдан бир ой олдин хабар қилди. Бунгача барча муддатидан олдин сайловлар уларнинг санаси кўрсатилган фармон имзоланган санада эълон қилинган эди. Бу вақт нафақат бўлажак кампаниянинг жамиятда кенг муҳокама қилиниши, балки салоҳиятли иштирокчиларни олдиндан тайёрлаш учун ҳам етарли бўлди. Қонунга кўра, сайлов белгиланган кундан бошлаб икки ой ичида ўтказилади, бироқ амалда ташвиқот уч ой давом этади.

Жамиятнинг бирлиги, давлат барқарорлиги, мамлакатнинг ҳар қандай ички ва ташқи муаммоларга тўғри жавоб бера олиши фақат мувозанатли ва барқарор сиёсий тизим шароитида таъминланади. Шундай экан, геостратегик нотинчлик чўққисида бўлажак Президент сайлови кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг янги даври арафасида мамлакатимизни бирлаштирувчи энг муҳим омилга айланиши керак», — деди Ерлан Қарин.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар