Давлат котиби «Янги Қозоғистон» шиорининг маъносини тушунтирди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Давлат котиби Ерлан Қарин Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Парламент Мажилиси ялпи мажлисидаги нутқига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ерлан Қарин, хусусан, Давлат раҳбари таъкидлаб ўтган «Янги Қозоғистон» шиорига изоҳ берди.

«Янги Қозоғистон нимани англатади? Баъзи экспертлар таъкидлаганидек, бу шунчаки давлат аппаратини модернизация қилиш эмас. Бу, энг аввало, жамият қадриятларининг тикланишидир. Радикализм, экстремистик қарашлар ва ҳаракатларни рад этиш, бунёдкорлик руҳини мустаҳкамлашдир. Жамиятдаги барча камчиликларни бартараф этиш. Бу босқичма-босқич ва тизимли ислоҳотларни давом эттиришни ҳам англатади. Давлат сиёсати инсонпарварлик нуқтаи назаридан кўриб чиқилади, инсон капиталига устувор аҳамият берилади», - деди Давлат котиби Ерлан Қарин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар