Давлат кўмагида Қозоғистонда 492 минг дона ижтимоий аҳамиятга эга китоблар нашр этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистонда 49 та тарихий-маданий обидани реконструкция ишлари бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Маданият, архив ва нашриёт масалалари бўйича ўтказилган кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида ҚР Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев давлат томонидан тарихий обидаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ҳақида маъруза қилди.

«Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 89 та маданият объекти қурилиши якунланди, 263 та маданият объекти таъмирланди. Қарағанди вилоятининг Улитау туманидаги «Жоши хан» тарихий-маданий мажмуаси қурилиши якунланди. «Сарайшиқ», «Ҳазрет Султан», «Ордабаси» тарихий-маданий музей-қўриқхоналари ҳудудида замонавий сайёҳлик марказлари қурилиши бошланди. Хожа Аҳмад Яссавий, Рабиа Султан Бегим, Есимхан, Тауке Хан, Килует ер ости масжиди каби 49 та тарихий-маданий мерос объектларида реконструкция ишлари олиб борилди.

Вазир таъкидладики, тарих ва маданият ёдгорликларида илмий-таъмирлаш ишларини баҳолаш меъёрлари биринчи марта тасдиқланган.

«Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами доирасида кенг кўламли тадбирлар, миллий томошалар ташкил этилди. Давлат кўмагида умумий тиражи 492 минг нусха бўлган 168 та ижтимоий аҳамиятга эга асар нашр этилди», - деди вазир.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар