Давлат хизмати кўрсатиш формати ўзгаради

None
ASTANA. Kazinform - Бугун Қозоғистон пойтахтида Давлат хизматлари масалалари агентлиги ташаббуси ва Астана давлат хизматлари маркази кўмагида «Давлат хизматида кадрлар: стратегик кадрлар бошқарувига ўтиш» форуми бошланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Агентлик раиси Дархан Жазиқбаев ўз нутқида Қозоғистонда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар доирасида давлат хизматлари тизимига янги талаблар қўйилганини таъкидлади.

«Агентлик хорижий мамлакатларда кенг қўлланиладиган HR воситаларини давлат хизматига жорий этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқмоқда. Биз учун кадрлар соҳасида янги тажриба тўплаш, шунингдек, давлат хизматига малакали мутахассисларни жалб қилиш жуда муҳим. Очиқ, адолатли қарорлар қабул қила оладиган, фаол ва замонавий талабларга мослашувчан давлат аппаратини шакллантиришда инсон капиталига эътибор қаратиш муҳим»

, — деди Д.Жазиқбаев.

«Давлат хизматлари агентлиги билан давлат хизматларига ишга қабул қилиш бўйича танловларнинг адолатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида «Электрон хизмат» ахборот тизимининг ташқи порталида давлат хизматига янги танлов алгоритми ишлаб чиқилиб, танлов ўтказиш тартиби шакли қайта кўриб чиқилди. Танлов тартибининг янги формати абитуриентларга олдиндан белгиланган вақтда суҳбатдан ташқари, барча босқичларда исталган вақтда ва дунёнинг исталган нуқтасидан танловда қатнашиш имконини беради», — деди агентлик раҳбари.

Тест синовларидан ўтиш қоидаларига риоя этилиши Президентлик ёшлар захирасига саралаш жараёнида қўлланиладиган ва ўз самарасини кўрсатган прокторинг тизими орқали таъминланади.

Унга кўра, ишлаб чиқилган танлов алгоритми 4 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат (Конституция, Давлат хизмати ва коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунлар, Одоб-ахлоқ кодекси), қобилият ва малака тестлари (IQ, EQ, SQ тести), раҳбарлик лавозимлари бўйича қонун ҳужжатларини билиш тестини ўз ичига олади. Бундан ташқари, соҳа ва мустақил экспертлар, кадрлар бўйича мутахассислар, ахлоқий вакиллардан иборат танлов комиссияси билан суҳбат ўтказиш тартиби ҳам ҳисобга олинади.

Д. Жазиқбаевнинг сўзларига кўра, 2023 йилда «Е-хизмат» ахборот тизимида ушбу танлов усулларини синовдан ўтказиш режалаштирилган.

Форумда мамлакатимиз ва хориж олимлари, давлат органлари вакиллари, HR соҳаси мутахассислари иштирок этмоқда.

Форумга махсус ташриф буюрган делегатлар давлат хизматини ривожлантириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар ва Қозоғистоннинг халқаро амалиётга йўналтирилган давлат хизматини янада такомиллаштириш, жумладан, HR соҳасини ривожлантиришга қаратилган қадамларини ижобий баҳоладилар. Қозоғистон ва хорижий давлатлар давлат, кваздавлат ва хусусий секторларининг етакчи экспертлари давлат хизматчисининг янги табиати, кадрлар бўйича мутахассисларни тайёрлашнинг долзарб масалалари, самарали HR воситалари, инсон ресурсларини бошқаришдаги тенденциялар ва муаммолар, янги имкониятлар, Махсус сессиялар доирасидаги етакчиларнинг роли ва қадриятлари муҳокама қилинди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар