25.04.2022 15:22 Қозоғистонда 1000 та қишлоқда комплекс сув тозалаш қурилмалари ўрнатилади NUR-SULTAN. Kazinform – Аҳолиси 200 кишидан кам бўлган 1000 та қишлоқда комплекс сув тозалаш қурилмалари ўрнатилади. Бу ҳақда Мажилисдаги Ҳукумат соатида «Ауыл – Ел бесігі» лойиҳаси муҳокамаси чоғида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Еркебулан Даулбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
27.10.2021 08:59 ҚР Президенти ёшлар кадр резервига саралашнинг тўртинчи босқичи бошланди NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Давлат хизмати ишлари агентлиги Президент ёшлар резервига саралашнинг навбатдаги босқичи – ваколатларни баҳолаш бошланганини эълон қилди. Бу муддат 25 октабрдан 28 ноябргача давом этади, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.
15.09.2021 11:43 Қозоғистонда «Eńbek» дастури бўйича 328,5 минг киши иш билан таъминланди NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда «Eńbek»(меҳнат) давлат дастури бўйича 328,5 минг киши ишга жойлашди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
13.08.2020 15:42 Қозоғистонлик меценатлар 270 миллиард тенге хайрия қилди NUR-SULTAN. Kazinform – «Рухани жаңғыру» («Маънавий уйғониш») дастури бўйича уч йил ичида 12 минг меценат 270 миллиард тенге миқдорида ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Болат Тилепов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
14.02.2020 18:08 Бош вазир Модернизация бўйича миллий комиссия йиғилишини ўтказди NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин раислигида Модернизация бўйича миллий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2019 йилда бажарилган ишлар сарҳисоб қилиниб, долзарб мавзулар муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати расмий сайтига ҳавола қилиб.
14.01.2020 10:29 Ўтган йилда 13,1 млн кв метр турар жой фойдаланишга топширилди NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган йилда 13,1 млн квадрат метр турар жой фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Kazinform мухбири ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига ҳавола қилиб.
09.01.2020 17:42 Бу йил пойтахтимизда 2 мингга яқин оилага уй берилади NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда пойтахтимизда 2 мингга яқин турар жой оила «Бахтли оила» дастури орқали турар жой билан таъминланади. Бу ўтган йил билан таққослаганда 2 баравар кўпдир, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлигига ҳавола қилиб.
09.01.2020 12:52 Тадбиркорлик микрокредитлари 4 фоизлик ставка билан 7 йилгача берилади NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил 1 январдан эътиборан иш билан таъминлашга ёрдамлашиш механизмларини такомиллаштириш учун Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан 2017-2021 йилларга мўлжалланган «Енбек» самарадор иш билан таъминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурига киритилган ўзгаришлар кучига кирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.