Даурен Абаев: Нурсултон Назарбоев кучли давлат қура олди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Даурен Абаев мамлакат мустақилликка эришгандан кейинги ривожига ўз муносабатини билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«1991 йилда, мустақилликнинг илк кунларидаги эйфориядан сўнг, фуқароларимизда умумий йўқотиш, тушунмовчилик, хавотир ва келажак қўрқуви ҳиссиётлари пайдо бўла бошлади. Иқтисодиёт, молия, халқаро ва ички сиёсатдаги драматик воқеалар фонида депрессия жамоатчилик онгига кириб борди. Биз йириклиги бўйича дунёда тўққизинчи давлат эдик, лекин бизни Евроосиёнинг Болқони, яъни қонли тўқнашувларнинг потенциал ўчоғи ва буюк давлатлар ўртасидаги қарама-қаршилик нуқтаси деб аташарди», - деди Даурен Абаев.

«Ҳеч қандай глобал амбициялар ҳақида гап бўлиши мумкин эмасди. Ҳамма ўз оиласини боқиш ҳақида ўйларди. Тарихий таназзулнинг ушбу босқичида Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев кучли давлат қура олди», - деди Д.Абаев.

Даурен Абаевнинг сўзларига кўра, Елбасынинг мослашувчан дипломатик сиёсати туфайли Қозоғистон глобал хавфсизлик архитектурасидан жой олди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар