Даурен Абаев МДҲ Бош котиби ўринбосари этиб тайинланди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Даурен Абаев МДҲ Бош котиби ўринбосари этиб тайинланганини тасдиқлади, дея хабар бермоқда Kazinform.

Бунгача МДҲ ижроия қўмитаси ОАВга Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Бекетжан Жумаханов ўрнига МДҲ Бош котиби ўринбосари лавозимига Даурен Абаев номзодини кўрсатгани ва нота юборгани ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, Даурен Абаев янги лавозимига 7 мартдан киришиши хабар қилинганди.

Бу маълумотни ҚР Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади.

Йил бошида Даурен Абаев ҚР Маданият ва спорт вазири лавозимидан озод этилган эди.

Сўнгги хабарлар