Данияр Елеусинов яна АҚШда машғулотларни бошлади

Фото:
ASTANА. Кazinform - Ярим ўрта вазн тоифасида қозоғистонлик боксчи Данияр Елеусинов (11-0, 6 КО) АҚШдаги машғулотларини бошлади, деб хабар беради Кazinform Sports.kz порталига таяниб.

Боксчи ўзининг Instagramдаги саҳифасида Флорида штатининг Майами шаҳридаги спорт залида оғир нишонни ураёгани акс этган видеони жойлаштирди. «Қозоқ чақмоғи» ўтган йилнинг охиридан бери АҚШда.

Данияр Елеусинов сўнгги жангини 2021 йилнинг декабр ойида Астанада ўтказган. Унда аргентиналик Хуан Эрнан Леаль (15-3, 4 КО) устидан якдил қарор билан ғалаба қозонди ва IBО бўйича ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлди.

Бироқ ўтган йилнинг охирида спортчи Халқаро бокс ташкилоти (IBО) талқинига кўра ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонидан маҳрум бўлгани маълум бўлди. Бу боксчининг жанглари орасидаги вақт узунлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. IBО қоидаларига кўра, оғир вазн тоифасидан ташқари ҳар бир вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлари ҳар тўққиз ойда бир марта ўз унвонини ҳимоя қилиши шарт (оғир вазн тоифасидагилар учун бу муддат бир йил). Танаффусларга фақат тиббий сабабларга кўра ва/ёки IBО хоҳишига кўра рухсат этилади.

Шу билан бирга, Данияр Елеусиновнинг фикрича, менежерлар унинг фаолиятига тўсқинлик қилган.

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар