Данияда карбонат ангидрид газини сақлаш омбори очилди

None
ASTANA. Kazinform – Данияда дунёдаги биринчи трансчегаравий CО2 сақлаш омбори очилди, дея хабар бермоқда Kazinform Euronewsга таяниб.

Лойиҳа доирасида дастлаб саноат жараёнларидан углеродни олиш, ташиш ва сақлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда Шимолий денгиз тубидан қарийб 2 километр чуқурликда жойлашган омборга 1,5 миллион тонна иссиқхона газлари кўмилади.

«Бу эътиборга лойиқ лойиҳа. Бу Европа тарихида трансчегаравий ҳамкорлик соҳасидаги муваффақиятли воқеадир. Белгияда ва яқин орада Германияда ишлаб чиқарилган CО2 Антверпен-Брюгге портидаги кемаларга юкланади ва Данияда кўмилади», – деди Урсула Фон дер Ляйен очилиш маросимида.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича Кенгаши ҳам глобал исишга қарши курашнинг мумкин бўлган ечимлари компоненти сифатида углерод омборини яратишни қўллаб-қувватлади. Аммо танқидчиларнинг таъкидлашича, технология синовдан ўтмаган ва иқлимни ҳимоя қилиш ва қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечиш амбицияларини камайтиради.

Фото: euronews.com

Сўнгги хабарлар