Данэлия Тулешова America's Got Talent танловининг финалида иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Данэлия Тулешова АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган America's Got Talent шоусининг финалида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.

Финалда 14 ёшли қозоғистонлик ёш хонанда таниқли қўшиқчи Siaнинг «Alive» қўшиғини ижро этди.

«Бу осон композиция эмас. Тайёрланишга оз вақт қолган бўлса ҳам, биз бу қўшиқни танладик. Мени қўллаб-қувватлаган барчага жуда миннатдорман, бу мен учун жуда муҳим», - деди ёш истеъдод эгаси.

Данэлия Тулешованинг PR-директори Татьяна Синенконинг сўзларига кўра, энди аввалги икки турда бўлгани каби, томошабинлар бир кун давомида ўзларига ёққан номзодга овоз беришади ва натижалар эртага эълон қилинади.

Танловнинг якуний босқичида жами 10та хонанда рақобатлашди, улардан олтитаси турли ёшдаги вокалчилар эди.





Сўнгги хабарлар