Дам олиш ва байрам кунлари қандай об-ҳаво кутилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 14-17 декабрь кунлари Қозоғистонда қандай об-ҳаво кутилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Республикамизнинг шимолий вилоятларида қор ва ҳаво ҳароратининг пасайишига сабаб бўлган Арктика совуқ фронти жанубий, марказий ва шарқий ҳудудлар орқали Алтай томон силжийди. Ундан кейин антициклон туфайли Қозоғистоннинг қолган ҳудудларида ҳам ҳаво ҳарорати пасаяди. Лекин у узоқ давом этмайди. 16 декабрь куни Россиянинг Европа қисмидан республикамиз ғарбий вилоятларига навбатдаги атмосфера фронтлари келиб, ёғингарчилик бўлади ва ҳаво ҳарорати кўтарилади», - дейилган хабарда.

Республиканинг кўплаб ҳудудларидаги туман ва яхмалак 14-17 декабрь оралиғида сақланиши мумкин.

Сўнгги хабарлар