Дам олиш кунлари Нур-Султанда Алмати ва Жетису вилоятларининг ярмаркаси бўлиб ўтади

Фото:
NUR-SULTAN. Kazinform –17 ва 18 сентябр кунлари Нур-Султан шаҳрида анъанавий қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Бу сафар Алмати ва Жетису вилоятлари маҳсулот ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини намойиш этади.

Ҳар икки вилоят ишлаб чиқарувчилари томонидан Нур-Султан шаҳрига 459 тонна маҳсулот, жумладан: 84 тонна сабзавот, 62 тонна мева, 48,7 тонна картошка, 41,5 тонна гўшт, 9 тоннадан ортиқ сут маҳсулотлари, 8 тонна балиқ, 500 кг асал, шунингдек 189 тонна бошқа маҳсулотлар олиб келади.

Масалан, Жетису вилояти 54 турдаги, Алмати вилояти 42 турдаги товарларни таклиф этади. Улар орасида ўсимлик ёғи, шакар, ун, ёрма, миллий ичимликлар ва бошқалар бор.

Шунингдек, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун концерт дастури тайёрланди.

Маълум қилинишича, ярмаркага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини воситачисиз олиб келгани учун нархлар бозордагидан 10-20 фоизга арзон.

Эслатиб ўтамиз, ярмаркалар 13 ноябрга қадар ҳар шанба ва якшанба кунлари «Астана-Арена» стадиони ёнидаги майдонда ўтказилади.

Келаси дам олиш кунлари, 24-25 сентябр кунлари Ғарбий Қозоғистон ва Атирау вилоятлари тадбиркорлари ўз маҳсулотларини намойиш этади.


Сўнгги хабарлар