Валюталар курси:
    usd/kzt 434.84 eur/kzt 498.2

    rub/kzt 5.72 cny/kzt 68.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -8 °С
Алматы: 4 °С

Дам олиш кунлари Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

5 Ноябрь 18:29

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 6-8 ноябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

«Ўтаётган антициклон дам олиш кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва қуёшли об-ҳавони юзага келтиради. Шу билан бирга, ҳароратнинг аста-секин кўтарилиш тенденцияси сақланиб қолади.

7-8 ноябр кунлари Қозоғистоннинг ғарбий вилоятларида ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат: ғарбда кечаси -5 даража совуқ +5 даража илиқ, кундузи +5+15 даража илиқ; шимолий, шимоли-ғарбий, марказ ва шарқда кечаси 3-11 даража совуқ, +1+8 даража илиқ; жанубда кечаси -1-10 даража илиқ, кундузи +3+12 даража илиқ; жануби-шарқда ҳаво ҳарорати кечаси +5+15 даража илиқ, кундузи -3 даража совуқ +8 даража илиқ бўлади», - дея таъкидлади синоптиклар.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар