Дам олиш кунлари Қозоғистонда кучли ёмғир ёғади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 22-24 август кунлари Қозоғистоннинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида кучли ёмғир ёғади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

Кейинги уч кун ичида Қозоғистоннинг аксарият қисмида об-ҳаво юқори циклон билан аниқланади. Ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида кучли ёмғир ёғади. Фақат жануб ва жануби-шарқда ёғингарчилик бўлмайди.

Баъзи жойларда момақалдироқ, туман ва довул бўлади. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Дўл ёғиши мумкин.

Ҳавонинг ҳароратига келсак, кундузги ҳарорат 20-25 даражага тушиши мумкин.

Ғарбий ва жануби-ғарбий ҳудудларда сезиларли ўзгаришлар бўлмайди, баъзи жойларда ҳарорат 28 даража бўлиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар