Валюталар курси:
    usd/kzt 429.57 eur/kzt 447.35

    rub/kzt 6.94 cny/kzt 63.23
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Дам олиш кунлари Қозоғистонда қандай об-ҳаво бўлади

21 Январь 17:22

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 22-24 январ кунлари об-ҳаво қандай бўлади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет»РДКга таяниб.

Ғарбий антициклон оқими таъсирида республиканинг аксарият ҳудудларида асосан ёмғирсиз об-ҳаво бўлади, ҳудудлар бўйича туман тушиши, республиканинг жанубий вилоятларида эса муз қотиши мумкин. Фақат ғарбий, жануби-шарқида, шунингдек, 24 январ куни жанубий циклон таъсирида мамлакат маркази ва шарқида ёғингарчилик бўлади, шамол 15-23 м/с гача кучайиши мумкин», - дея хабар бермоқда синоптиклар.

Республика ғарбида ҳаво ҳароратининг асосий фони: кечаси 3…18 даражагача совуқ, кундузи 1…13 даражагача совуқ, Манғистау вилоятида кундузи 2-7 даражагача илиқ бўлади.

Мамлакат шимоли, шимоли-ғарбида кечаси 18-28 даражагача, кундузи 10-20 даражагача совуқ бўлади. Республика маркази ва шарқида кечаси 8...26, кундузи 5...20 даражагача совуқ бўлади. Қозоғистоннинг жануби ва жануби-шарқида кечаси 2-20 даражагача совуқ, кундузи 5 даража совуқ 5 даража илиқ бўлади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар