Дам олиш кунлари Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кузатилади

None
ASTANА. Kazinform - 11—13-феврал кунлари Қозоғистоннинг бутун ҳудудида ҳавонинг беқарор табиати сақланиб қолади, қор ёғиши, шамол тезлиги 15-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform хабар беради.

11 февралда Туркистон, 11-12 февралда Жамбил вилоятларининг – шимол, шимоли-ғарб, шарқида 30 м/сгача ва ундан кўпроқ кучли шамол эсади, қор бўрони бўлади. Республика бўйлаб туман тушиши, ғарб, жануб, жануби-шарқда яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди, фақат ҳаво ҳарорати кечаси шарқда 17-25 даражагача, жануби-шарқда 10-25 даража совуқгача, пасаяди, республика жанубида кундузи ҳаво ҳарорати 5 даража илиқдан 3-8 даражагача кўтарилади.

Сўнгги хабарлар