Дам олиш кунлари Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво кузатилади, атмосфера фронтлари ўтиши билан қор ёғади. Бу ҳақда Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб хабар беради.

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, фақат мамлакатнинг ғарбида, жанубида, марказида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Республиканинг шимоли-ғарбида, шимолида, шарқида шамол кучайиши, бўрон бўлиши, жанубида ва жануби-шарқида туман тушиши кутилмоқда.

Кечаси ҳаво ҳарорати ғарбда 7-20 дан 5-15 даражагача совуқ, шимоли-ғарбда 18-30 дан 12-22 даражагача совуқ, шимолда 17-30 дан 10-26 даражагача совуқ, марказда 20-30 дан 18-28 гача совуқ, мамлакат шарқида 15-35 дан 12-25 гача совуқ, жанубда 10-30 дан 7-20 гача совуқ, республиканинг жануби-шарқида асосий фон ҳарорати кечаси 12-25 гача совуқ бўлади.


Сўнгги хабарлар