Дам олиш кунлари Қозоғистонда ҳаво ҳарорати 38 даражага етади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг деярли барча ҳудудларида юқори атмосфера босими таъсирида бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Kazinform Қазгидрометга асосланиб хабар беради.

«Фақатгина Шарқий Қозоғистон вилоятида 22 май куни оз миқдордаги ёғингарчилик ва тунда совуқ бўлади. Эрон минтақаларидан келадиган илиқ ва қуруқ ҳаво массалари туфайли мамлакатда ҳаво ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши ва ҳатто иссиқ об-ҳаво кутилмоқда.

24 май куни кундуз ҳаво ҳарорати 30-38 даражага, мамлакатнинг жануби-шарқида, шарқида ва марказида 25-35 даражага етади. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиши, жанубий вилоятларда чанг довуллари бўлиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар