Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 4-6 июль кунлари об-ҳаво маълумотини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистоннинг кўп қисмида ҳаво ўзгариб туради. Ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кучли шамол ва дўл ёғиши кутилмоқда.

«Мамлакат шимолида ва марказида ҳаво ҳарорати аста-секин кечаси 5-10 даражагача, айрим жойларда 13 даражагача пасаяди. Фақат Қозоғистоннинг ғарбий қисмида Эрон ҳудудларидан қуруқ ҳаво массаси туфайли ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 17-25 даража, кундузи 32-40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар