Дам олиш кунлари қалин қор ёғади - Қазгидромет

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 2020 йил 25-27 январь кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

«Бир циклон Ғарбий Сибирь ҳудудидан тўлиқ ўтмасдан туриб навбатдаги циклон ва у билан боғлиқ фронтал қисмлар Қозоғистоннинг катта қисмига таъсир кўрсатади. Шу сабабли республикада қор ёғади, баъзи жойларда қалин қор ёғади, кўриш имконияти 50...200 метргача чеклаб қўядиган бўрон кутилади, қаттиқ шамол эсади», - дейилган хабарда.

Жанубда ва ғарбда ёғингарчилик, баъзи жойларда мўл ёғингарчилик, ёмғир ва нам қор ёғиши, туман, яхмалак кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ўзгариб турса да, кўп йиллик ўртача ҳароратдан 4...10°С юқори бўлади.

Сўнгги хабарлар