Дам олиш кунлари Астана шаҳрида Шимолий Қозоғистон вилояти қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади

None
PETROPAVL. Кazinform – Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш мақсадида 8-9 октябр кунлари Астана шаҳрида Шимолий Қозоғистон вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари иштирокида ярмарка бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган республика қишлоқ хўжалиги ярмаркасида вилоятнинг барча 13 тумани ва Петропавл ишбилармонлари иштирок этади.

Қизилжар фермерлари ўзлари етиштирган барча турдаги маҳсулотлар – гўшт, тухум, сут маҳсулотлари, сабзавот, балиқ, асал, макарон маҳсулотлари олиб келади.

8-9 октябр кунлари ярмарка соат 8:00да бошланиб, Туран шоҳ кўчаси 48, «Астана Арена» спорт мажмуаси ёнидаги майдонда соат 18:00гача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари Шарқий Қозоғистон ва Абай вилоятлари пойтахт аҳолисига ўз маҳсулотларини тақдим этди.



Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар