Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Дам олиш кунлари АҚШнинг 10 та ҳудудида оммавий отишмалар содир бўлди

28 Июнь 19:10

WASHINGTON. Кazinform - АҚШда дам олиш кунлари содир бўлган оммавий отишмада етти киши ҳалок бўлди, 46 киши яраланди, дея хабар беради Кazinform АBC Newsга таяниб.

Қуроллар қўлланилган зўравонликлар архивига кўра, жума ва якшанба кунлари орасида АҚШда камида 10 та оммавий отишма содир бўлган.

24 июн куни Виржиния штатининг Хоупэлл шаҳрида содир бўлган отишмада икки ўсмир ҳалок бўлди, яна икки нафари яраланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳибсга олинганлар йўқ.

25 июн куни Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳридаги Бедфорд-Стюйзант туманида тўрт киши, жумладан бир бола отиб ўлдирилган. Воқеа уй яқинида кабоб пишираётганда содир бўлган.

Скутерда қуролланган икки киши келиб, одамларга қарата ўқ узган. Полиция гумонланувчиларни қидирмоқда.

25 июн куни Техаснинг Хьюстон шаҳрида тўрт нафар вояга етмаган бола жароҳатланган, улардан икки нафари вафот этган.

Ҳодисага жами 10 га яқин кишидан иборат икки гуруҳ ёшлар ўртасидаги можаро сабаб бўлган. Ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

25 июн куни Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳри марказидаги Стоун-Арч кўприги яқинида юз берган оммавий муштлашув чоғида тўрт киши, жумладан, уч ўсмир отиб ўлдирилган эди.

Гувоҳларнинг айтишича, гумонланувчи машинада воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳибсга олинганлар ҳақида хабар берилмаган.

26 июн куни Техаснинг Сан-Антонио шаҳридаги Манхеттен тунги клубида содир бўлган отишмада бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди. Полиция маълумотларига кўра, тартибсизлик тунги клубда бошланган.

Шаҳар полицияси отишмани тергов қилмоқда.

Жоржия штатининг Блейкли шаҳрида 26 июн куни гавжум тунги клуб ва ресторанда содир бўлган отишмада бир киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Отишма сабаблари аниқланмоқда, ҳибсга олинганлар йўқ.

26 июн куни Нью-Жерси штатидаги Патерсон кўчасида содир бўлган отишмада беш киши, жумладан, уч ўсмир яраланди. Жиноят сабаблари аниқланмоқда. Ҳибсга олинганлар йўқ.

26 июн куни Вашингтоннинг Такома шаҳрида саккиз киши жароҳат олди. Полиция маълумотларига кўра, ўқ овози бино орқасидаги хиёбонда жанжал пайтида эшитилган.

Барча жабрланганлар ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

26 июн куни Техаснинг Уинона шаҳрида бир гуруҳ одамлар ўртасида содир бўлган отишмада беш киши яраланган, улардан бири оғир аҳволда.

Текширув натижасида аниқланишича, отишма концерт саҳнаси яқинидаги муштлашувдан бошланган. Биринчи ўқдан кейин баъзи гуруҳлар югуриб бориб, кираверишдаги қўриқчиларга топширган қуролларини олиб кетишди. Кейин иккинчи отишма содир бўлди.

26 июн куни Виржиния штати Сатерлин шаҳрида 100 дан ортиқ одам иштирок этган зиёфатда юз берган отишмада бир киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди. Ҳозирча отишма сабаблари аниқланмоқда. Ҳибсга олинганлар йўқ.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар