Дўмбирачи робот «Йил танлови» бўлди

None
None
SEMEI. Kazinform – Семейда дўмбирачи робот ишлаб чиқарган ёшлар «Жыл таңдауы – 2019» (Йил танлови) танловида «Ёш олим» номинацияси ғолиби бўлишди, деб хабар беради Kazinform Назарбоев Интеллектуал мактаби матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Тақдирлаш маросими «Жыл таңдауы – 2019» ёшлар форуми доирасида бўлиб ўтди. Физика-математика йўналишидаги Назарбоев Интеллектуал мактабининг 10-синф ўқувчилари Нурбол Мақтаев ва Мирас Муратқанов Семей ҳокими Ермақ Салимов қўлидан «Давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишга қўшган ҳиссаси учун» мукофотини қабул қилиб олишди.

«Устозимиз Бақитбек Оринбаев раҳбарлигида қилинган лойиҳамизнинг ғалаба келтирганидан хурсандмиз. Биз меҳнатимиз бесамар кетмаслигини сездик. Тадбир ташкилотчиларига ва лойиҳа етакчисига миннатдорчилик билдирамиз», - деди ўқувчилар.

Шаҳар ҳокими истеъдодли болаларни табриклаб, муваффақиятлар тилади.

Таъкидлаб ўтамиз, Мирас билан Нурбол дўмбирачи роботни бир ой ичида йиғиб чиққан.

Сўнгги хабарлар