Дўл ва кучли шамол: Бир қатор ҳудудларда огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахт ва республиканинг бир қатор вилоятларида шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК маълумотларига асосланиб.

Нур-Султан шаҳрида вақти-вақти билан кучли ёмғир, дўл ёғади. Шамол шимоли-шарқдан, ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Ақмола вилоятида баъзи жойларда кучли ёмғир, момақалдироқ, ёмғир ва дўл ёғиши кутилмоқда. Шамол шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Жамбил вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан 15-20 м/с, баъзан 23-28 м/с тезликда, эрталаб ва кундузи минтақанинг жануби-ғарбий қисмида 30 м/с ва ундан юқори тезликда эсади.

Қарағанди вилоятида ёмғир ёғади, баъзан кучли. Қисман момақалдироқ, туман, дўл кутилади. Шамол шимоли-шарқдан, шарқдан 15-20 м/с, баъзан 23-28 м/с тезликда, кундузи 30 м/с ва ундан да юқори тезликда эсади.

Шимолий Қозоғистон вилоятида, асосан, ёмғир ёғади, баъзида кучли ёғингарчилик кутилмоқда. 2 июль куни баъзи жойларда момақалдироқ бўлади, ёмғир ёғади, дўл ёғади. Кечаси 15-20 м/с тезликда шамол эсади.

Сўнгги хабарлар