Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Дўконларнинг савдо мукофотларига мувофиқлиги учун мунтазам текширувлар ўтказилади - Савдо вазирлиги

18 Март 12:42

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 1,3 млн тонна озиқ-овқат маҳсулотлари захираси мавжуд. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Савдо ва интеграция вазирининг биринчи ўринбосари Ерлан Баттақов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Айни пайтда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш бўйича республика ва ҳудудий миқёсда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Демак, мамлакатимизда 1,3 млн тонна озиқ-овқат маҳсулотлари захираси мавжуд бўлиб, бу аҳоли эҳтиёжини қондиришга етади. Бундан ташқари, нархларни асоссиз ошириш ва чайқовчиликка йўл қўймаслик мақсадида республика ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан дўконларнинг савдо маржасига риоя этилиши юзасидан мунтазам текширувлар ўтказилади», - деди Е. Баттақов.

Унга кўра, Бош вазир топшириғига кўра, «айланма схемаси» бўйича харидларни молиялаштиришни 54,6 дан 100 миллиард тенгега оширишга қарор қилинган. Барқарорлаштириш фондларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг умумий ҳажми 140 миллиард тенгега этади.

«Биз нархларни барқарорлаштириш воситаларини такомиллаштириш мақсадида янги ёндашувларни ишлаб чиқмоқдамиз. Ижтимоий аҳамиятга молик товарларни харид қилиш ҳажмини ошириб, учта йўналишда озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишни таклиф этамиз. Биринчидан, барқарорлаштириш жамғармаларига узоқ муддатли сақлаш товарлари (гуруч, шакар, туз ва гречка) маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан тўғридан-тўғри ва олдиндан харид қилиш йўли билан харид қилишни тавсия қиламиз.

Иккинчидан, сабзавот, гўшт, сут маҳсулотлари ва кунгабоқар ёғи «товар айланмаси схемаси» бўйича харид қилинади.

Учинчидан, ун ва нон ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш мақсадида буғдойни «Озиқ-овқат контракт корпорацияси» АЖ орқали харид қилиш таклиф этилмоқда. Юқорида қайд этилган ёндашувлар аҳолини етарли миқдорда маҳсулот ва ҳамёнбоп нархлар билан таъминлаш имконини беради», - деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар