+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

COVID-19га қарши курашда қандай дорилар самарали

16 Сентябрь 19:00
Баҳам кўринг:
COVID-19га қарши курашда қандай дорилар самарали

NUR-SULTAN. Kazinform - COVID-19га қарши курашда қандай дорилар самарали? С.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети ички касалликлар кафедраси мудири, тиббиёт фанлари номзоди, Европа кардиология жамияти аъзоси Ахметжан Сугиралиев ушбу саволга ойдинлик киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Тошкентда бугун 163 одам коронавирус юқтирган Коронавирус ва пневмониядан вафот этган 27 нафар тиббиёт ходимига товон пули тўланди Коронавирус: Қозоғистонда 3 515 киши даволанмоқда

Унинг сўзларига кўра, француз шифокорларининг антикоагулянт терапияни амбулатория шароитида қўллаш касалхонага ётқизиш хавфини камайтиради. Ва шифохонада профилактик дозаларни қўллаш ушбу беморларни интенсив терапия бўлимига ўтказиш хавфини камайтиради ва тромбоемболик асоратларнинг оғир шаклларидан ўлиш кўрсатгичини камайтиради. Бундан ташқари, америкалик шифокорларнинг оғир аҳволда бўлган беморларга антикоагулянтларни қўллаши ўлим кўрсатгичини тахминан 18 фоизга камайтирган.

«Дори-дармонларнинг иккинчи гуруҳи - бу стероид терапиясидан фойдаланиш. Бу дексаметазон ва бошқа дорилар. Ушбу дориларни кислородга мухтож беморларда қўллаш ўлим кўрсатгичини камайтириши исботланган. Беморга ёрдам берадиган дориларнинг учинчи гуруҳи антибиотиклардан фойдаланишдир», - деди тиббиёт фанлари номзоди.

Шунингдек, у бошқа касалликлари ҳам бор, COVID-19 юқтирган беморларда юрак шикастланишининг олдини олиш учун колхицин препаратини қўллаш мумкинлигини айтиб ўтди. Халқаро экспертларнинг фикрига кўра, ушбу дори коронавирус юрак касаллиги ёки юраги шикастланган беморларда ишлатилиши мумкин.

«Грецияда колхицин билан даволаш яхши натижаларни кўрсатди. Бироқ уни ҳали чуқур ўрганиш лозим», - деди Ахметжан Сугиралиев.

Унинг сўзларига кўра, ортиқча вазнли беморлар, диабет, гипертония, юрак ва ўпка касалликлари билан касалланганлар коронавирусни тезда юқтириши мумкин. Улар орасида ўлим кўрсатгичи ҳам юқори.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив