COVID-19га қарши Қозоғистон вакцинаси яхши натижаларни кўрсатмоқда – вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик олимлар томонидан яратилган COVID-19 вакцинаси яхши натижаларни кўрсатмоқда. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, қисқа вақт ичида олимларимиз COVID-19га қарши иккита вакцинани яратдилар. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакциналар тўғрисида ижобий қарор қабул қилди ва уларни ўз рўйхатига киритди. Бизнинг инактивланган вакцинамиз клиникадан олдинги синов босқичидан муваффақиятли ўтди ва жуда яхши натижаларни кўрсатди. Бундан ташқари, биз учта платформада вакциналарни тайёрламоқдамиз», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, клиникадан олдинги тест натижалари вакциналар инсон организми учун хавфсиз эканлигини кўрсатди.

«Дастлабки натижалар жуда яхши. Ушбу институт базасида био-фармацевтика заводи қурилмоқда. У GMP стандартларига мувофиқ иммунологик ва биологик дори-дармонларни ишлаб чиқаради», - деди Асхат Аймағамбетов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар