COVID-19дан лидокаин ва физиологик эритма аралашмасидан нафас олиш орқали даволаш мумкин - фейк
20 Январь 19:03

COVID-19дан лидокаин ва физиологик эритма аралашмасидан нафас олиш орқали даволаш мумкин - фейк

NUR-SULTAN. Kazinform - Telegram мессенжерида COVID-19дан лидокаин ва физиологик эритма аралашмасидан ингаляция қилиш орқали даволаш мумкинлиги ҳақида хабар тарқалмоқда. Аслида бу усул вирусли касалликларга қарши курашда самарали эмас, деб ёзади Kazinform Stopfake.kzга таяниб.

Қарағанди тиббиёт университетининг ички касалликлар кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Александр Марченконинг фикрича, бундай даволаш режими вақтни йўқотишга олиб келади.

«Бу даволаш усулининг фойдалилиги жуда шубҳали. Ундан тўғридан-тўғри зарар йўқ, лекин COVID-19дан даволашга сарфланиши лозим қимматли вақт бефойда кетади. Кеч тиббий ёрдамга мурожаат қилиш омон қолиш учун кам имконият беради», - дея тушунтирди Александр Марченко.

Янгиликлар

Архив