COVID-19 янги штаммини юқтирган болаларда ғайриоддий тошмалар кузатилмоқда - ОАВ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хорижий оммавий ахборот воситаларида коронавируснинг «омикрон» штамми билан касалланган болаларнинг 15 фоизида ғайриоддий тошмалар пайдо бўлаётганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Британиянинг Sky News телеканали эфирида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Британиялик шифокор Дэвид Ллойд коронавируснинг «омикрон» штамми билан касалланган болаларнинг 15 фоизида ғайриоддий тошмалар кузатилаётганлигини маълум қилган.

Унинг айтишича, ушбу штамм билан касалланган болаларда катталарга нисбатан бошқачароқ симптомлар кузатилмоқда.

«Чарчоқ, бош оғриғи, иштаҳа йўқолиши, тошмалар кузатилмоқда. Касалланган болаларнинг деярли 15 фоизида ғалати тошмалар пайдо бўлмоқда», - деди шифокор.

Сўнгги хабарлар