USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

CОVID-19: Мутахассис Хитой нормал ҳолатга қайтиши мумкин бўлган иккита шартни айтди

6 Декабрь 14:55
Баҳам кўринг:
CОVID-19: Мутахассис Хитой нормал ҳолатга қайтиши мумкин бўлган иккита шартни айтди

BEIJING. Kazinform - CОVID-19 дан ўлим даражаси 0,1 фоизгача камайиши ва коронавирус бўйича «кўпайиш индекси» эпидемиологик қийматининг 1 дан 1,5 бирлик оралиғига тушиши билан Хитой нормал ҳаётга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Хитойнинг нафас йўллари касалликлари бўйича етакчи эксперти Чжун Наньшань Шэньчжэнь шаҳрида (Гуангдуан провицияси, Жанубий Хитой) вакциналар бўйича Буюк кўрфаз ҳудудининг II Саммити чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Бош санитария врачининг янги қарори: Бир қатор муассасаларнинг эмланмаган ишчилари ҳар 7 кунда бир ПЗР тестидан ўтадилар Қозоғистон-Хитой чегараси штат режимида ишламоқда Францияда вакцина рухсатномасини жорий этиш тўғрисидаги қонун кучга кирдиди

Унинг сўзларига кўра, Хитой икки зарур шартда нормал ҳаётга қайтиши мумкин. Биринчидан, CОVID-19 дан ўлим даражаси 0,1% гача тушиши керак. Иккинчидан, коронавирус учун «репродуктив индекс»нинг эпидемиологик қиймати 1 дан 1,5 бирлик оралиғида бўлиши керак.

Бунинг учун Хитойнинг бутун аҳолиси коронавирусга қарши эмланиши ва коллектив иммунитетини шакллантириши, оммавий профилактика ва назоратни амалга ошириш, шунингдек, самарали даволашни ишлаб чиқиш зарур.

Хитойда 1,125 миллиард киши коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтди, бу мамлакат умумий аҳолисининг 79,76 фоизини ташкил қилади. Тахминан 97 миллион киши CОVID-19 га қарши бустер эмлаш олди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив