COVID-19: Европада тўртинчи вакцина маъқулланиш арафасида турибди

None
None
BRÚSSEL. Kazinform – Сешанба куни американинг «Johnson&Johnson» компаниясига тегишли бельгиянинг «Janssen Pharmaceutica» компанияси коронавирусга қарши вакцинани Европа дори-дармон агентлигида рўйхатдан ўтказиш учун ариза берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Европа агентлиги вакиллари «Johnson&Johnson» компаниясининг вакцинаси бўйича мумкин бўлган қарор шу йил март ойининг ўрталарига қадар эълон қилинишини таъкидладилар. Синовларнинг учинчи босқичидан сўнг, вакцина 66 фоизга самарали бўлди, бу аллақачон тасдиқланган бошқа вакциналарга қараганда паст, шу жумладан Pfizer/BioNTech ва Moderna компанияларнинг препаратлари 90 фоизга яқин ҳимоя қилади.

Бироқ, мутахассисларнинг таъкидлашича, «Johnson&Johnson» компаниясининг битта дозаси бошқа тасдиқланган вакциналарга қараганда самаралироқ бўлади. Бошқа вакциналар икки дозани талаб қилади.

Бельгия Антверпен муниципалитетидаги маҳаллий заводда ишлаб чиқарилган 5 миллион дозали вакцинани захирага олди.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Сўнгги хабарлар