COVID-19: Энг ёмони ҳали олдинда - ЖССТ

None
None
JENEVA. Kazinform - Дунё ярим йилдан бери илгари номаълум бўлган COVID-19 коронавируси билан курашмоқда. Кўрилган чораларга қарамай, пандемия тўхтамади, тез тарқалиб, юз минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform БМТ янгиликларига таяниб.

«Олти ой олдин, ҳеч биримиз номаълум вирус бутун дунёни ва ҳаётимизни тартибсиз ҳолга келтиради, деб ўйламаган эдик», - деди доктор Тедрос.

Унинг эслатишича, бундан олти ой олдин, 2019 йил 31 декабр куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойда пневмония ҳақида биринчи ҳисоботни олган. Шу вақт ичида, илгари номаълум бўлган, COVID-19 вирусини 10 миллиондан ортиқ одам юқтирган ва 500 мингдан ортиқ одам вафот этган.

ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, пандемия одамларнинг энг яхши ва энг ёмон хусусиятларини аниқ кўрсатди.

«Бир томондан, биз дунё бўйлаб одамларнинг қатъиятлилиги, ижодкорлиги, меҳрибонлиги ва дўстона муносабатини кўрмоқдамиз. Шунга қарамай, биз стигматизм, дезинформация ва пандемиянинг сиёсийлаштирилаётганига ҳам гувоҳ бўляпмиз», - деди доктор Тедрос.

У ЖССТнинг тиббиёт ходимларини ўқитишдан, миллионлаб мудофаа ва диагностика воситаларини муҳтож мамлакатларга юбориш, COVID-19га қарши дори-дармонларни ва вакциналарни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш, пандемияга қарши ҳаракатларни сафарбар этиш каби катта иш бажараётганини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, ЖССТ Европа Комиссияси ва бошқа шериклар билан биргаликда барча одамларни вакцина билан таъминлашга қаратилган лойиҳани бошлади. Аммо, доктор Тедроснинг таъкидлашича, вакцинанинг COVID-19 вирусини узоқ муддатли назорат қилиш воситаси сифатида аҳамиятига қарамай, одамлар ЖССТнинг тавсияларига амал қилиши керак.

«Ҳамма ўзларини ёрдамга муҳтож эмасликларини ҳис қилиши керак: барчамиз ўзимизни ва атрофимиздаги одамларни ҳимоя қилиш учун чоралар кўришимиз мумкин. Соғлиғингиз ўз қўлингизда!», - деди доктор Тедрос.

Юқумли касаллик тарқалишини кузатиш тизимини такомиллаштириш жуда муҳимдир, бунга ҳатто мураккаб технологиялар ҳам зарур эмас.

«Ҳаммаси тезроқ тугаб, нормал ҳаётга қайтишни ҳаммамиз хоҳлаймиз, аммо ҳақиқат шундаки, пандемиянинг охири кўринмаяпти. Энг ёмони ҳали олдинда», - деди у.
Сўнгги хабарлар