Чоршанба кунги об-ҳаво маълумотлари

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 29 январь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Республика шарқи ва маркази циклон таъсири остида бўлиши туфайли атмосфера оқимларининг ўтиши сабабли қор ёғади. Баъзи жойларда туман, яхмалак кутилади, қаттиқ шамол эсади.

Жамбил вилоятининг баъзи жойларида туман тушади, яхмалак бўлиши кутилмоқда. Кечаси шамол тезлиги баъзан 15-20 м/с етиши мумкин.

Қарағанди, Павлодар, Шарқий Қозоғистон вилоятларининг баъзи жойларида туман тушади, кечаси қор бўрони бўлиши мумкин, шамол тезлиги 15-20, баъзан эса 23-28 м/с етади.

Ақмола вилоятининг баъзи жойларида туман тушади, кечаси шамол тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин.

Манғистау вилоятининг айрим жойларида кечаси туман тушади. Шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Алмати, Қизилўрда, Туркистон, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятларининг баъзи жойларида туман тушади.

Сўнгги хабарлар