+7 (701) 759 90 19
USD 376.16 EUR 406.18
RUB 5.90 CNY 53.60
Янгиликлар

Чоршанба кунги об-ҳаво маълумотлари

22 Январь 09:47
Баҳам кўринг:
Чоршанба кунги об-ҳаво маълумотлари

NUR-SULTAN. Kazinform – 22 январь куни Қозоғистоннинг деярли барча ҳудудлари шимолий ва жанубий циклонлар билан боғлиқ атмосфера фронтлари таъсири остида бўлади, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
20-22 февраль кунлари об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди Шимолий Қозоғистон вилоятида йўллар ёпилди Нур-Султан шаҳри ва учта вилоятда бўрон кутилмоқда

Кўплаб ҳудудларда қор ёғиши мумкин, жануби-ғарбда ва жанубда ёғингарчилик кутилади.

Жануби-шарқда ёғингарчилик бўлмайди. Республикамизнинг айрим ҳудудларида туман тушади, йўллар музлаб, қаттиқ шамол эсиши кутилмоқда. Шимолий ва шарқий ҳудудларда қор бўрони кутилмоқда.

Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон вилоятларининг баъзи жойларида туман ва бўрон бўлиши кутилади, шамол тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин. Павлодар вилоятининг баъзи жойларида бўрон ва яхмалак бўлиши кутилмоқда шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Алмати вилояти Жаланашкўл ҳудудида шамол тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин. Қизилўрда, Манғистау, Атирау, Қостанай, Қарағанди вилоятларининг баъзи жойларида туман тушади, яхмалак бўлиши мумкин.

Жамбил, Туркистон, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе вилоятларининг айрим жойларида туман тушади.


Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив