Чимкентни жанубий ҳудуддаги хабга айлантириш мумкин - Қасим-Жомарт Тоқаев

Фото:
ASTANA. Кazinform – Чимкентни жанубий ҳудуддаги хабга айлантириш мумкин. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
– Бу ерда машинасозлик, фармацевтика, металлургия, мебел саноати, қурилиш саноатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд. Бу борада «Жануб» махсус иқтисодий зонаси ва транспорт-логистика зонасини кенгайтириш муҳим вазифалардан биридир. Ҳозир шаҳарда 90 минг квадрат метр майдонга эга 6 та омбор мавжуд. Чимкент жуда қулай жойда жойлашган. Бундан унумли фойдалансак, шаҳарни жанубий ҳудуддаги хабга айлантиришимиз мумкин. Ҳокимликка Ҳукумат билан биргаликда бу масалани ҳал қилишни топшираман»,

- деди Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкент жамоатчилиги билан учрашувда.





Фото: akorda.kz

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар