Чимкентни ривожлантириш учун 170 миллиард тенге ажратилди

None
SHYMKENT. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкент аҳолиси билан учрашувда шаҳарни ривожлантириш учун 170 миллиард тенге ажратилганини маълум қилди, деб хабар беради Ақорда.

Kazinform Президентнинг йиғилишдаги нутқининг муҳим фикрларини келтиради.

▪️ Чимкент шаҳрини ривожлантириш учун 170 миллиард тенге ажратилди;

▪️ 1,5 триллион тенгедан ортиқ сармоя киритилди;

▪️ шаҳар бюджети 4 баравар кўпайди;

▪️ шаҳарда саноат ишлаб чиқариши 65 фоизга ошди;

▪️ 2,5 миллион квадрат метрдан ортиқ турар-жой биноси қурилди;

▪️ сўнгги йилларда умумий ҳудудий маҳсулотда кичик ва ўрта бизнеснинг улуши 40 фоизга етди, бу соҳада 180 мингга яқин киши меҳнат қилмоқда;

▪️ Яқинда шаҳарга туташ 41 та аҳоли пункти қўшилди;

▪️ муҳандислик инфратузилмаси қувватларини ошириш учун 4 йил давомида республика бюджетидан қарийб 135 миллиард тенге ажратилди;

▪️ йил охиригача 15 минг аҳолига эга Қурсай ҳудудига ичимлик суви етказиб берилади;

▪️ Чимкент шаҳрида 5 йил ичида 101 та мактаб қуриш режалаштирилган;

▪️ Кейинги икки йилда шаҳарда 50 та хусусий мактаб очилди.

Сўнгги хабарлар