Чимкентда яна 1000 та видеокузатув камералари ўрнатилади

Фото: None
SHYMKENT. Kazinform – Жорий йилда Чимкентда 1000 та видеокузатув камералари ўрнатилади. Улардан 800 нафари жамоат хавфсизлигини, 200 нафари эса йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шаҳарни видеокузатув камералари билан таъминлаш ишлари келгусида ҳам давом эттирилади. Хусусан, «Рақамлаштириш, фан ва инновациялар орқали технологик ютуқ» Миллий режасига асосан 2023 йилда 1500 та, 2024 йилда 1500 та, 2025 йилда 2500 та видеокамера ўрнатилади.

Уларнинг барчаси полиция департаментнинг тезкор бошқарув маркази орқали бошқарилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Чимкент шаҳрида 3137 та қўшимча видеокузатув камералари ўрнатилган эди. У 877 та чорраҳа ва 800 та тармоқ участкасига ўрнатилди. Шаҳарда жами 1500 та видеокузатув камералари хавфсизликни таъминлайди.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар