Чимкентда вазни 6 килограммдан ортиқ бўлган чақалоқ дунёга келди

None
SHYMKENT. Кazinform – Чимкентда вазни 6 килограммдан ортиқ бўлган чақалоқ дунёга келди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Боланинг вазни 6 кг 50 грамм, бўйи 63 см. Ҳозир она ва боланинг аҳволи яхши. Беш кун туғруқхонада қолиб, уйларига кетди. Шифокорлар назорати остида бўлади.

«Чимкент шаҳар туғруқхонасида кунига 30-35 нафар чақалоқ дунёга келади. Шундай кунларнинг бирида тез ёрдам ходимлари ҳомиладор аёлни олиб келдилар. Аёл 39 ҳафталик ҳомиладор. Текширув давомида она қорнидаги боланинг оғирлиги катта эканлигини аниқладик. Шифокорлар билан маслаҳатлашиб, операция қилдик. Ҳаммаси яхши ўтди», - дейди Чимкент туғруқхонаси акушер-гинекологи Жарқин Данияров.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар