Чимкентда туристик портал ва мобил илова ишга туширилди

None
None
SHYMKENT. Kazinform – Чимкентда сайёҳлар ва меҳмонларга керакли маълумотларни тақдим этадиган «visit-shymkent.kz» туристик ахборот портали ва «visitshymkent» мобил иловаси ишга туширилди, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Ушбу лойиҳа Туризм департаменти томонидан шаҳарга ташриф буюрадиган сайёҳларни ахборот билан таъминлаш ва уларни шаҳарда ўтказиладиган муҳим тадбирлар тўғрисида хабардор қилиш мақсадида амалга оширилади.

Портал ва мобил илова орқали сиз шаҳардаги байрам тадбирлари ва сайёҳлик объектларига чипталарни брон қилиш орқали сотиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, саноат туризми ва туристик хизматлар, экскурсиялар ва саёҳатлар, харидлар, меҳмонхоналар ва ётоқхоналар, ҳаво ва темир йўл чипталари, эсдалик совғалари, маданият ва санъат ҳақида маълумот беради.



Сўнгги хабарлар