Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Чимкентда метро қурилади

1 Июль 14:50

SHYMKENT. Kazinform – Чимкентда ЛРТ ва БРТ қурилиши шаҳар бош режасига киритилган. Бу ҳақда Чимкент ҳокими Мурат Айтенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳоким Чимкент шаҳрининг Бош режасига 2012 йилдан бери биринчи марта ўзгартириш киритилаётганини айтди.

«Шаҳримизнинг бош режаси 2012 йилда тасдиқланган. Ўша пайтда бу вилоятга бўйсинувчи шаҳар эди. Бугунги кунда тўғридан-тўғри республикага бўйсинувчи шаҳар. Аҳолиси 500 киши эди, ҳозир эса 1 миллиондан ошди. Шунинг учун аҳоли сонининг ўсиш динамикасидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилмоқда», — деди шаҳар ҳокими.

Шунингдек, М.Айтенов янги бош режага ЛРТ ва БРТ қурилиши киритилганлигини айтди.

«Ўтган ҳафтада 1 ой давомида шаҳар аҳолисининг таклифларини қабул қилиш бошланди. У ерда ЛРТ ва БРТ қуриш таклифлари тушмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, миллион аҳоли яшайдиган шаҳарга 6 та муқобил транспорт тури керак. БРТ учун махсус йўл ажратиш мумкин. ЛРТ тизими айланма йўл шаклида лойиҳалаштирилмоқда. Уни амалга ошириш борасида Ҳукумат билан маслаҳатлашамиз. Биз инвесторлар билан биргаликда йирик лойиҳаларни жорий қиламиз», - деди у.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар