+7 (701) 759 90 19
USD 425.59 EUR 505.43
RUB 5.61 CNY 64.83
Янгиликлар

Чимкентда коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходимларини хотирлаш маросими бўлиб ўтди

22 Октябрь 15:32
Баҳам кўринг:
Чимкентда коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходимларини хотирлаш маросими бўлиб ўтди

SHYMKENT. Kazinform - Чимкентда коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходимларини хотирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирусга қарши вакцинация қачон бошланади - иммунологнинг жавоби Қозоғистонда 650 бола коронавирусдан даволанмоқда Кеча  Қозоғистонда 678 кишида коронавирус аниқланди

«Ўзгани қутқариш учун ўзини фидо қилганлар» акцияси доирасида пандемия пайтида вафот этган шифокорларнинг яқинларига кўкрак нишонлари топширилди. Касаллик авж олган пайтда Туркистон вилоятида 32, Чимкентда 21 шифохоналар ходимлари вафот этди. Улар орасида шифокорлар ва ҳамширалар, фаррошлар ва ҳайдовчилар ҳам бор. «Жануб тиббиёт ходимлари ассоциацияси» жамоат бирлашмаси томонидан ташкил этилган тадбирда марҳумларнинг қаҳрамонликлари муҳокама қилинди ва бир дақиқалик сукут сақланди. Руҳларга Қуръон бағишланди ва ёдгорлик лавҳасига гуллар қўйилди. Марҳумларнинг учрашувда иштирок этган қариндошлари «Ҳаёт учун», «Олтин шифокор» ва «Меҳр» медаллари билан тақдирландилар. Кўпчилик бундай ташаббус учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва ўз таклифларини ўртага ташлади.









Муаллиф: Айнур Ақбаева



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив