+7 (701) 759 90 19
USD 427.15 EUR 519.12
RUB 5.96 CNY 66.84
Янгиликлар

Чимкентда кексаларга шаҳарда юриш тақиқланди

16 Май 12:08
Баҳам кўринг:
Чимкентда кексаларга шаҳарда юриш тақиқланди

SHYMKENT. Kazinform – «Чимкент шаҳрининг бош давлат санитария шифокори Абдуманоб Тўлебоев карантин режимини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди», - дед хабар қилади Kazinform мухбири Egemen.kzга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирусга қарши Қозоғистон вакцинаси қачон экспорт қилиниши маълум бўлди Қозоғистонда 800 га яқин одам коронавирус билан такроран касалланган Қозоғистонда коронавирусга қарши яна бир вакцина клиник синовдан ўтказилмоқда

«Чимкент шаҳрида карантин режими ва коронавирус инфекцияси таралишининг олдини олиш тўгрисида чеклов чоралари 16 майдан бошлаб эпидемиологик вазият барқарорлашгунча узайтирилсин. Чимкент шаҳри аҳолисига ва меҳмонларига одамлар кўп тўпланадиган тадбирларни (хотирлаш маъракаси, таваллуд айёмлари, кузатиб қўйиш, тўй, келин салом ва ҳоказо) ўтказиш тақиқлансин», – деб ёзилган янги қарорда.

Шунингдек, 65 ёшдан ошган кишиларнинг шаҳарда юриши чекланади.

Жамоат жойларида (шу жумладан, жамоат транспортида) ва ишлашига рухсат берилган объктларга борганда, очиқ жойдаги жамоат жойларида (5 ёшгача бўлган болаларни ва тоза ҳавода спорт билан шуғулланишни хисобга олмаган холда) ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш ва антисептиклардан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилинади.

Бош санитария шифокори шаҳар ҳокими, давлат органлари, юридик шахслар ва тадбиркорлик субъектларига карантин даврида мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш учун шароит яратиш тўғрисида кўрсатма берди.

«Чимкент шаҳрида ижтимоий-иқтсодий объектлар фаолиятига рухсат бериш ва чеклаш ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилсин. Савдо марказларида, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат дўконларида, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасидаги объектларда ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларда ҳар куни дезинфикциялаш ишлари ўтказилсин. Спортчилар ва мураббийлар таркиби COVID-19га қарши эмлашнинг тўлиқ босқичларидан ўтганда шаҳар жамоаларини тайёрлаш учун ўқув машғулотларини қайта бошлашга рухсат берилсин», – дейилган қарорда.

Дала ҳовлилар, хиёбонлар, соҳиллар ва Чимкент шаҳридаги автовокзал ва автобекатлар фаолияти одатий режимда амалга оширилади.

Қарорнинг тўлиқ матнини Чимкент шаҳри санитария-эпидемиология назорати департаменти сайтидан ўқиш мумкин.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив