Чимкентда катта истироҳат боғи қурилмоқда

None
SHYMKENT. Кazinform – Чимкент шаҳрининг Shymkenт City кичик туманида янги истироҳат боғи қурилмоқда, деб хабар беради Кazinform Оtyrar.kz сайтига таяниб.

Янги шаҳарчанинг умумий майдони 20,4 гектарни ташкил этади. Бугунги кунда кичик ҳудудни инфратузилма билан қоплаш ишлари тўлиқ амалга ошириляпти.

Бунгача Shymkenт City ҳудудини ривожлантириш режасига 15 нафар инвестор жалб этилган бўлиб, турар-жой қурилиши фаол тарзда ривожланаяпти. Шунингдек, замонавий бинолар, бизнес офислари, маъмурий ва ишбилармонлик марказлари қурилишига хорижий инвестиция лойиҳалари жалб этилди.

Шу билан бирга, хусусий инвесторлар маблағи ҳисобидан 300 та янги кўп қаватли уй-жой, ҳар бири 1200 ўринли 3 та мактаб, болалар боғчаси, поликлиника, истироҳат боғи, конгресс-холл қурилиши давом этмоқда.

Боғнинг қурилишига келсак, объектдаги ободонлаштириш майдони 164 минг квадрат метрни ташкил қилади. 53 та болалар майдончаси, 19 та спорт майдончаси ташкил этилади.

Шунингдек, 2,8 километрлик велойўлак, сунъий кўл ва 5 минг тупдан ортиқ дарахт кўчатлари, 7 минг туп гул, 6 минг туп кўчатлар экиш режалаштирилган.

Объект 2025 йилда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар