Чимкентда бир ойлик дори-дармон захираси яратилди - ҳоким

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Чимкент ҳокими Мурат Айтенов дори-дармон савдосига қарши кураш тўғрисида гапириб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президентнинг аҳолини дори-дармон билан таъминлаш борасидаги кўрсатмаларига биноан шаҳарда тўртта кузатув гуруҳи тузилиб, 348 дорихонада текширув ўтказилди. Ноқонуний дори сотаётган 50 киши аниқланди. 12 та жиноят иши қўзғатилди ва тергов бошланди. Шаҳардаги 10 та йирик фармацевтика компаниялари 560 дорихонани таъминлайди. Чет элдан дори-дармонларни олиб киришга ўша 10 та фармацевтика компанияларига рухсат берилади», - деди Мурат Айтенов Ҳукумат йиғилишида.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон, Россия, Украина ва Ўзбекистондан битта самолёт, 10 та юк машинасида 2 миллион 676 минг флакон дори-дармон ва 16 миллион 700 минг ниқоб олиб келинган.

«Шаҳар омборларида бир ойлик дори-дармон таъминоти яратилди. Коронавирусга қарши курашни доимий назоратда ушлаб туриш учун шаҳар ҳокимлигида вазият маркази ташкил этилган», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар