+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Чимкентда беморлар камайиши сабабли кундузги стационар шифохона ёпилди

16 Июль 13:18
Баҳам кўринг:
Чимкентда беморлар камайиши сабабли кундузги стационар шифохона ёпилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Чимкентда атлетика спорт мажмуасидаги 360 ўринли кундузги шифохона тиббий ёрдамга мурожаат қиладиганлар кескин камайиши сабабли ёпилди, дея хабар беради Чимкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Қозоғистон 1 миллион бемор учун дори-дармонлар сотиб олди Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 1809 киши коронавирусдан соғайди Кеча Қозоғистонда 1840 киши коронавирусдан соғайди

Эслатиб ўтамиз, шаҳарда ЎРВИ ва пневмония билан касалланганлар сони кескин кўпайгани сабабли шаҳар ҳокимияти 15 кун олдин спорт мажмуасида кундузги стационар шифохонани очган эди. Дастлабки бир неча кун ичида касалхонада 500-700 киши даволанди. Бугунги кунда шаҳардаги эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда. Шу сабабли, сўнгги беш кун ичида касалхонага ташриф буюрувчилар сони кунига 25 кишига камайди, яъни ҳар бир клиникадан кунига икки ёки учтадан бемор келди.

Шунингдек, клиникалар яқинидаги кундузги шифохоналарда қўшимча тўшакларнинг очилиши туфайли ушбу спорт мажмуасининг стационар хизматларига мурожаат қилиш зарурати камайди. Шу сабабли шаҳар ҳокимияти енгил атлетика майдончасида кундузги касалхона фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. Спорт мажмуаси дезинфекция қилинди ва бир қатор жиҳозлар клиникаларга топширилди.




Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив