Чимкентда 9 мингга яқин оилага «Birgemiz» жамғармасидан 50 минг тг берилди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Чимкентда «Birgemiz» жамғармасидан 8804 одамнинг ҳисоб рақамларига маблағ ўтказилди. 15 апрелга қадар 21 864 эҳтиёжманд оилаларнинг барчасига ёрдам кўрсатилади, дея хабар беради Kazinform.

«Nur Otan» партияси Чимкент филиалидан олинган маълумотга кўра, шаҳарда кам таъминланган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида туманлар ҳокимликларининг бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлимлари муҳтож оилаларнинг яшаш шароитларига мониторинг олиб борган.

Улардан энг муҳтож оилалар танлаб олинди ва махсус рўйхатга киритилди.

Бугунги кунга қадар маблағ «Birgemiz-Shymkent» жамғармаси орқали рўйхатдаги оилаларнинг ҳисоб рақамларига 50 минг тангадан (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган 2020 йил 10 апрелдаги расмий курсга кўра – 1 миллион 79 минг 500 сўм – Ред.) ёрдам пули ўтказилди.

Сўнгги хабарлар