Чимкентда 6 кг вазнли чақалоқ дунёга келди

None
Фото: otyrar.kz
ASTANА. Кazinform - Чимкентдаги 2-сонли туғруқхонада яна бир йирик чақалоқ дунёга келди, деб хабар беради Кazinform OTYRARга таяниб.

Болага қозоқ ботирларидан бирининг шарафига Алпамис деб исм қўйишган. У 10 май куни эрталаб соат 07:30 да 6 кг вазнда туғилган.

Ҳозир она ва янги туғилган чақалоқнинг аҳволи яхши.

«2023 йил 10 май куни соат 01:05 ларда тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари томонидан 2-шаҳар шифохонаси туғруқхонасига 1992 йилда туғилган ҳомиладор аёл олиб келинган. Эрталаб соат 07:30 да вазни 6 кг, бўйи 65 см бўлган ўғил бола туғилди, туғруқдаги аёл ҳеч қандай операциясиз ўзи туғди», - дейди шифокорлар.

Сўнгги хабарлар