Чимкентда 30 гектарлик иссиқхона мажмуаси қурилади

None
None
SHYMKENT. Kazinform – Чимкентда янги ташкил этилган агросаноат зонасида умумий инвестиция ҳажми 5,5 миллиард тангалик олтита лойиҳа амалга оширилади, деб хабар беради Kazinform шаҳар матбуот хизматига таяниб.

Натижада 500дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Бундан ташқари, қурилиш вақтида 300га яқин киши иш билан таъминланади.

Минтақада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш учун икки босқичли йўл харитаси ишлаб чиқилган.

«Йўл харитасига кўра, биринчи босқичда агросаноат зонасида 30 гектарлик саноат иссиқхона комплексини қурадиган инвесторларга ер ажратиш учун зарур ҳужжатлар тўпланди. Ўз навбатида, 2020-2022 йилларда хусусий сармоядорлар томонидан иссиқхона мажмуасини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Иккинчи босқичдаги лойиҳалар 2025 йилгача амалга оширилади», - дейилади хабарда.



Сўнгги хабарлар